«оилавий зўравонлик» тегли мақолалар


Бухорода эркак рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди
24 апрель 2024, 23:50

Бухорода эркак рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида эр хотинини 16 марта пичоқ уриб ўлдирди. Бунга рашк ортидан келиб чиққан жанжал сабаб бўлгани айтилмоқда. Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Зўравонлик кузатилган оилаларда ярашиш муддатисиз эр-хотинни ажратиш режалаштирилмоқда
25 декабр 2023, 16:01

Зўравонлик кузатилган оилаларда ярашиш муддатисиз эр-хотинни ажратиш режалаштирилмоқда

Зўравонликка учраган жабрланувчининг талабига кўра суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг соддалаштирилган тартибда, ярашиш учун муҳлат тайинламасдан ҳал қилув қарори чиқариши мумкин. Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлаш Вазирлар Маҳкамаси ва Олий судга топширилди.

Фарғонада хотинини рашк сабаб калтаклаган эрга жиноят иши қўзғатилди
11 май 2023, 10:18

Фарғонада хотинини рашк сабаб калтаклаган эрга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳрида эркак турмуш ўртоғини калтаклади. Воқеага хотинини бошқа бир эркакдан рашк қилгани сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан оилавий зўравонлик бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонуннинг тўлиқ тафсилоти
12 апрель 2023, 17:44

Аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонуннинг тўлиқ тафсилоти

Ўзбекистонда энди аёлларга шилқимлик қилганлар 15 суткагача қамалиши мумкин, хотинини дўппослаганлар жавобгарликка тортилади. Жинсий зўравонлик қилганлар эса «қўнғироқдан қўнғироққача» ўтиришади. Аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонуннинг тўлиқ тафсилоти — «Газета.uz» материалида.

Танзила Нарбаева: Болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид қонун халқаро стандартларга жавоб беради
7 апрель 2023, 12:17

Танзила Нарбаева: Болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид қонун халқаро стандартларга жавоб беради

Танзила Нарбаева болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни илғор деб атади, уни қабул қилишдаги қийинчиликларни қайд этиб, фаолларга миннатдорлик билдирди. 2021−2022 йилларда аёл-қизларга нисбатан 72 мингта зўравонлик ҳолатлари бўлган, уларнинг 85 фоизи оилада содир этилган.

Тошкентда хотини ва фарзандини калтаклаган спортчига жиноят иши қўзғатилди
26 март 2023, 22:08

Тошкентда хотини ва фарзандини калтаклаган спортчига жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда 33 ёшли спортчи оилавий тортишув сабабли 28 яшар турмуш ўртоғини, кейинроқ 7 ёшли ўғлиини уриб, тан жароҳати етказди. Тошкент ИИББга кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

«Сукут сақлаш маданиятини йўқ қилинг». Тошкентда NeUyat кўргазмаси очилди
15 ноябр 2022, 12:00

«Сукут сақлаш маданиятини йўқ қилинг». Тошкентда NeUyat кўргазмаси очилди

NeUyat фестивалига 139 Documentary Center галереясида старт берилди. Унинг мақсади жинсий зўравонлик ҳодисалари атрофидаги сукунат маданиятини бузишдир. Муҳим воқелик — шу номдаги кўргазма бўлиб, унинг экспонатларида жабрланган аёлларнинг ҳикоялари ва муаллифларнинг шахсий тажрибаси акс эттирилган.

2021 йилда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг 87 фоизи оилада содир этилган
27 апрель 2022, 10:52

2021 йилда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг 87 фоизи оилада содир этилган

2021 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 39343 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 34330 таси ёки 87 фоизи оилада содир этилган.

Хоразмда 19 ёшли келин осилган ҳолда топилди
11 апрель 2021, 17:29

Хоразмда 19 ёшли келин осилган ҳолда топилди

Хоразм вилоятининг Шовот туманида 19 ёшли Мухлиса Қадамбоева осилган ҳолда топилди. Ижтимоий тармоқларда унинг ҳомиладор бўлгани ҳамда эри ва унинг оиласи томонидан калтаклаб келингани ҳақида маълум қилинди. Прокуратура ушбу хабарни ўрганмоқда. Вазият юзасидан Саида Мирзиёева ҳам муносабат билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг